Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Об-ҳаво: ҳафта серёмғир бўлиши кутилмоқда

Об-ҳаво: ҳафта серёмғир бўлиши кутилмоқда

Фото:«Xabar.uz»

Республика Гидрометерология маркази жорий ҳафта давомида юртимизда кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. 

10-12 февраль кунлари Ўзбекистон ҳудудига Ўрта ер денгизи устида шаклланган нам ҳаво массалари кириши кутилмоқда. Республикамизда об-ҳаво булутли, ҳудуднинг катта қисмида ёмғир ёғади, 10 февралда республиканинг айрим жойларига ва 11-12 февралда тоғли туманларда айрим жойларга кучли ёмғир ёғиши мумкин. 13 февралда фақат Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида кечаси ва эрталаб ёғингарчилик бўлади.

10 ва 12 февралда республикада яна шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши кутилмоқда. Бугун ҳарорат 8-13 даража илиқ, шимолда 0-5 даража илиқ.

11-13 феврал кунлари ҳаво ҳароратининг бир оз пасайиши кутилмоқда, кечаси ҳарорат 0-5 даража илиқ, айрим жойларда 2 даража совуққача, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

14 февралда Ўзбекистон бўйича бир оз танаффус билан об-ҳавонинг ёғингарчиликсиз бўлиши кутилмоқда. 15 февралда Кавказ ҳудудидан кирадиган антисиклон таъсири натижасида мамлакатимизда яна ёмғир ёғиши, шимолда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Ўзбекистон бўйича ҳарорат фони кўрсатиб ўтилган чегарада сақланиб туради, бу ўртача кўп йиллик қийматларга яқин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг