Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ОАВ: Бош прокурор ва Ички ишлар вазири ўзгариши кутилмоқда

ОАВ: Бош прокурор ва Ички ишлар вазири ўзгариши кутилмоқда

Фото: «Газета.uz»

Оммавий ахборот воситаларида Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлиги раҳбариятида кадрлар ўзгариши кутилаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

«Minbar»нинг Ички ишлар тизимидаги манбаларига таяниб хабар беришича, вазир Пўлат Бобожонов бошқа ишга ўтгани муносабати билан унинг ўрнига бир неча номзод кўриб чиқилмоқда. Жумладан, вазир лавозимига тайинланиши эҳтимоли энг катта номзодлардан бири ҳозир Жиззах вилояти ички ишлар бошқармасини бошқараётган генерал-майор Ғайрат Қодировдир. ИИВ матбуот хизмати ҳозирча ушбу маълумотни тасдиқламаган.

Ғайрат Қодиров милициядан чиққан кадр бўлиб, Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари ва Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи лавозимларида ҳам ишлаган.

Прокуратурадан чиққан Пўлат Бобожонов катта эҳтимол билан яна Бош прокуратурага қайтиши кутилмоқда. У Отабек Муродовнинг ўрнига Ўзбекистон Бош прокурори этиб тайинланганлиги ҳақида маълумот бор. Ҳозирча бу маълумотни на Бош прокуратура, на ИИВ матбуот хизмати тасдиқлади.

Пўлат Бобожонов 2017 йил сентябрда Ички ишлар вазири бўлган. Унгача Хоразм вилояти ҳокими (2012-2017), Жиззах ва Бухоро вилоятлари прокурори (2006-2012), Бош прокуратура ҳузуридаги департамент бошлиғи (2005-2006), Бош прокурор ўринбосари (2000-2005) сифатида ишлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг