Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Нуробод туманига аёл киши прокурор этиб тайинланди

Нуробод туманига аёл киши прокурор этиб тайинланди

Фото: «Uza.uz»

Нуробод тумани ҳокимлигида Самарқанд вилояти прокурори Р.Машарипов иштирокида ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғи билан Сойипова Норсулув Раҳимовна Нуробод тумани прокурори лавозимига тайинлангани маълум қилинди.

Н.Сойипова 1979 йилда Каттақўрғон туманида туғилган, 2001 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

У прокуратура органларидаги фаолиятини Самарқанд тумани прокуратурасида бошлаб, 2019 йилдан буён Самарқанд шаҳар прокурорининг катта ёрдамчиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

Н.Сойипова Самарқанд вилоятидаги ягона аёл туман прокурори ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг