Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сеулдан Тошкентга келган самолёт йўловчилари короновирус туфайли изоляцияга жойлаштирилди

Сеулдан Тошкентга келган самолёт йўловчилари короновирус туфайли изоляцияга жойлаштирилди

Фото: «Ўзбекистон ҳаво йўллари»

Короновируснинг Ўзбекистонда тарқалишининг олдини олиш мақсадида бугун, 27 феврал куни Сеулдан келган HY514 рейси йўловчилари Тошкент аэропортининг халқаро терминалининг алоҳида залида вақтинча санитария изоляциясига жойлаштирилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» компанияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан бир қатор зарур профилактик тадбирлар ўтказилгандан сўнг ва SARS белгилари йўқлиги тасдиқлангандан сўнг, йўловчилар карантин хонасидан чиқиб кетишларига рухсат берилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг