Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нукусда байроқлар олдида кийимсиз ҳолда ўзини кўз-кўз қилган ўсмирлар 15 суткага қамалди

Нукусда байроқлар олдида кийимсиз ҳолда ўзини кўз-кўз қилган ўсмирлар 15 суткага қамалди

Фото: «Kruz.uz»

Интернет тармоғида Нукус шаҳрида давлат рамзлари олдида кийимсиз (ич кийимда) ўзини кўз-кўз қилиб, жараённи видеога туширган ўсмирлар тасвирлари тарқалди. 

«Kruz.uz» сайтининг ёзишича, 9 май куни 21:30 лар атрофида нукуслик ўсмир йигит шаҳар марказида жойлашган 55 метрлик Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларининг давлат байроқлари олдида бориб ечина бошлайди. Кейин кийимсиз (ич кийимда) ҳолатда давлат рамзлари атрофини ўзини кўз-кўз қилиб, кула-кула югуриб айланиб чиқади. Бу пайтда марказий майдонда бир қанча одамлар ҳам бўлган. Видео кечаси олинган бўлиб, воқеалар И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи атрофида якунига етади.

Фото: «Kruz.uz»

Нукус шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Ситанов Анвар маълумот беришича, 9 май куни соат чамаси 21:30 лар атрофида Нукус шаҳри марказидаги 55 метрлик давлат байроқлари ўрнатилган майдонда 3 та ўсмир: 1998 йилда туғилган С.Б., 2000 йилда туғилган Н.У. ҳамда Ў.А.лар жамоат жойларда юриш-туриш қоидасини қасддан менсимасдан ечинган ҳолда видео тушиб уни ижтимоий тармоқларга жойлаган.

Ушбу ҳолат юзасидан бугун, 11 май куни суд жараёни бўлиб ўтди. Шуманай тумани Маьмурий суди раиси Кощанов Арман Бахитбаевич томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг ХV бобидаги 183-моддасини қўпол равишда бузганлиги учун йигитларнинг ҳар бирига ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг