Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Nokia» телефон ва 80 000 сўм учун пичоқ урган босқинчи қўлга олинди

«Nokia» телефон ва 80 000 сўм учун пичоқ урган босқинчи қўлга олинди

Фото: ИИББ матбуот хизмати

Наманган шаҳрида 5 май куни номаълум шахс 6-кичик туман ҳудудидан Маданий Маориф маҳалласида яшовчи 29 ёшли И.Р. бошқарувидаги «Нексия» русумли автомашинасига йўловчи сифатида ўтиради. У 1-кичик тумани Олмазор кўчасига етиб келгандан сўнг ҳайдовчининг чап кўкрак қисмига пичоқ билан уриб, жароҳат етказиб, 80.000 сўм пули ва «Nokia» мобиль телефонини олиб воқеа жойидан яширинган.

Натижада И.Р. касалхонага ётқизилган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Нуробод маҳалласида яшовчи 25 ёшли И.С. содир этганлиги аниқланиб, қўлга олинган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бериб ўтди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг