Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Нобуд бўлган балиқлар бўйича «Навоийазот» баёнот берди

Нобуд бўлган балиқлар бўйича «Навоийазот» баёнот берди

Давлат экология қўмитаси матбуот хизмати «Навоийазот» АЖга қарашли (1-ташлама) 267-қудуқдан дарёга ҳаёт учун хавфли моддалар чиқарилгани сабабли дарё суви заҳарланиб, кўплаб балиқлар нобуд бўлгани ҳақида хабар берганди. «Навоийазот» акциядорлик жамияти ҳолат юзасидан расмий баёнот берди.

Қайд этилишича, корхонага қарашли 267-қудуқ таркибида ишлаб чиқариш майдонлари ёмғир оқава сувларидан иборат, асосан совутувчи сув айланиш тизими ва иситиш қозонларида технологик режимга асосан ва экологик талабларга жавоб берадиган ташланма сувлардан лаборатория таҳлиллари олиниб, кейинчалик Зарафшон дарёсига юборилади.

Корхона санитар лабораторияси томонидан тасдиқланган режа-жадвал асосида мунтазам равишда оқава сувлардан таҳлил намуналари олинади ва мутахассислар томонидан назорат қилинади.

«Навоийазот» АЖда уч йирик инвестиция лойиҳалари ишга туширилганлиги эвазига экологик жиҳатдан хавфи юқори бўлган аммиак, азот кислотаси 1-2 навбат ишлаб чиқариши, органик синтез ишлаб чиқаришининг бир неча цехлари (ацетилен, нитрил акрил кислотаси) иш фаолияти тўхтатилган ва ифлослантирувчи моддаларни атмосфера, сув ҳавзаларига тушиши камайишига эришилган.

Сўнгги даврда оқава сувлар сифатининг динамикаси ўзгаришларсиз. «Навоийазот» АЖ жойлашган ҳудудда унинг атроф-муҳитга таъсирини камайтириш мақсадида табиатни муҳофаза қилиш, хомашё ва энергия ресурсларини тежаш, атроф-муҳитга зарарли моддаларнинг чиқишини камайтиришга кўмаклашувчи ташкилий-техникавий чора-тадбирлар доимий равишда ишлаб чиқилмоқда ва бажарилмоқда.

Зарафшон дарёси нафақат «Навоийазот» АЖ томонидан, балки вилоятнинг турли саноат ва бошқа ишлаб чиқариш комплексларидан, шу жумладан балиқчилик хўжаликларидан ҳосил бўлган барча оқава сувларини қабул қилувчи ҳавза ҳисобланади.

Ҳозирги пайтда «Навоийазот» АЖ мутахассислари вилоят экологик назорати мутахассислари билан биргаликда барча оқава сувларнинг назорат таҳлиллари олиб борилмоқда ҳамда жамият раҳбарияти томонидан жойида тегишли чоралар кўрилаяпти, дейилади «Навоийазот» АЖ матбуот хизмати хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг