Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Низони тинч йўл билан ҳал қилганларга имтиёзлар берилади

Низони тинч йўл билан ҳал қилганларга имтиёзлар берилади

2020 йил 1 июлдан низони медиация орқали ҳал этган тарафларга қуйидаги имтиёзлар тақдим этилади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими раҳбари С.Ўринбоева маълум қилди.

Унга кўра:

  • судларда иш юритиш жараёнида тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, тўланган давлат божи:
  • биринчи инстанция судида 100 фоиз миқдорда;
  • апелляция инстанцияси судида 75 фоиз миқдорда;
  • кассация инстанцияси судида 50 фоиз миқдорда тегишли тарафга қайтарилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига “Низоларни судгача ҳал этишнинг самарали механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси жойлаштирилган.

Лойиҳа билан айрим давлат бошқаруви органлари ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузурида низоларни судгача ҳал қилиш апелляция кенгашларини ташкил этиш ва унинг асосий вазифалари, Ўзбекистон ҳакамлик судьялари палатасини ташкил этиш ва фаолият йўналишлари, ҳакамлик судлари фаолияти ва медиация институтини оммалаштириш назарда тутилган.

Шунингдек, лойиҳа билан 2020 йил 1 апрелдан ҳакамлик суди қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш тўғрисидаги ариза билан ваколатли судга мурожаат қилинганда белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи тўланиши тартибини ўрнатиш таклиф қилинмоқда.

Лойиҳанинг қабул қилиниши натижасида давлат органлари тизимида низоларни судгача ҳал этиш механизми жорий этилади, ҳакамлик судлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи ягона тузилманинг ташкил этилиши мамлакатда ушбу институтларнинг оммалашишига ҳамда соҳада қонунийлик таъминлашга имкон беради.

Ҳакамлик судлари ва медиаторларнинг фаолият кўрсатиш доираси ҳамда ваколатларининг кенгайтирилиши жисмоний ва юридик шахсларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда, шунингдек судлардаги иш ҳажмини камайтиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг