Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ниғматилла Йўлдошев Россия Бош ҳарбий прокурори билан учрашди

Ниғматилла Йўлдошев Россия Бош ҳарбий прокурори билан учрашди

Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев Россия Федерацияси Бош ҳарбий прокурори Валерий Петров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда маҳкама матбуот хизмати хабар берди.

Учрашув давомида меҳмонларга прокуратура фаолиятининг устувор йўналишлари ва асосий ўзгаришлари ҳақида маълумот берилди.

Учрашув иштирокчилари икки томонлама ҳамкорликнинг кенг кўламли масалалари, аввало, экстремизм, терроризм ва уюшган жиноятчиликнинг бошқа шаклларига қарши курашиш юзасидан фикр алмашдилар.

Шунингдек, томонлар ўзларига қизиқ бўлган кенг кўламли масалаларни муҳокама қилдилар, идоралараро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашдилар.

Қайд этилишича, Ўзбекистон томони Россия делегациясининг ташрифини икки давлат прокуратуралари ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришда муҳим воқеа деб билади.

Ўз навбатида, жаноб Петров меҳмондўстлик ва самимий қабул учун Ўзбекистон Бош прокурори Н.Йўлдошевга самимий миннатдорлик билдирган ва Россия Федерацияси Бош ҳарбий прокуратурасининг асосий фаолияти билан таништирган.

Учрашув якунида томонлар ўзаро манфаатли идоралараро ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр эканликларини билдирдилар. Хусусан, жиноятчиликнинг олдини олиш ва бартараф этиш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш ҳамда прокуратура кадрларини тизимли ўқитиш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш соҳаларида тажриба алмашиш орқали ҳамкорликни ривожлантириш кўзда тутилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг