Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Нега аёллар эркаклардан узоқ умр кўради? Олимлар сабабини топишди

Нега аёллар эркаклардан узоқ умр кўради? Олимлар сабабини топишди

Фото: «Shutterstock»

Норвегиялик тадқиқотчиларга ишонадиган бўлсак, кундалик рўзғор ишлари эрта ўлим хавфини камайтираркан. Бу ҳақда «Daily Mail» ёзмоқда.

Осло спорт фанлари мактабининг экспертлари ўтказган тадқиқотда 36 минг киши қатнашди. Уларнинг барчаси — 40 ёшлилар ва ундан катталар.

Бу кўнгиллилар уларнинг жисмоний фаоллигини қайд этиб борувчи махсус қурилмаларни олти йил давомида тақиб юришди. Уларни меҳнатсеварлигига қараб тўрт гуруҳга ажратишди. Олти йил ўтганидан кейин уларнинг ҳаммаси бошдан-оёқ тиббий кўрикдан ўтказилди.

Аниқланишича, энг дангасалар — энг кўп хавф остида, саломатлик билан боғлиқ бирон-бир хуруж, қон қуйилишидан ўлим топиш эҳтимоли уларда анча юқори.

Юқоридаги гуруҳдан атиги 5 дақиқа фаолроқ бўлган кейинги гуруҳда жисмоний ҳолат 52 фоизга юқорироқ экани маълум бўлди.

Булардан ҳам фаолроқ учинчи гуруҳдагиларда эса эрта ўлим топиш хавфи 66 фоизга паст экан.

Ва ниҳоят, энг тетик ва ҳаркатчан инсонларда эрта ўлим хавфи 73 фоиз паст. Булар асосан кунига ўртача беш соатгача енгил жисмоний меҳнат билан шуғулланувчи инсонлар, масалан, уй бекалари.

Гап бу ерда спорт залидаги машғулотлар ёки гимнастика ҳақида кетмаяпти, исталган жисмоний фаолик муҳим: кўпроқ пиёда юриш, уйни йиғиштириш, идиш-товоқларни ювиш, овқат тайёрлаш — хуллас, бир жойда ўтиришдан ташқари, ҳаракатланиш билан боғлиқ барча ишлар.

Дарвоқе, олимлар шуни ҳам ҳисоблаб чиқишди, кунига 9,5 соат бир жойда ўтириб ишлаш — ёш ўлиб кетиш эҳтимолини икки бараварга ошираркан.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг