Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Навоийда уйда қулфланиб қолган икки нафар бола чиқариб олинди

Навоийда уйда қулфланиб қолган икки нафар бола чиқариб олинди

Жорий йилнинг 29 декабр куни соат 11:48 да Навоий вилояти ФВБ тезкор навбатчилик қисмига Навоий шаҳри Меъморлар кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро Ризаев Б. мурожаат қилди. У хонадонида 2 нафар ёш фарзанди қулфланиб қолганини айтиб амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Мазкур мурожаатга асосан соат 11:54да воқеа жойига масъул навбатчи катта лейтенант Ж.Шаропов раҳбарлигида қутқарув отряди зудлик билан етиб борди. Улар махсус асбоблар ёрдамида ичкаридан қулфланиб қолган хонадон эшигини очиб, уй ичида қолиб кетган 2017 йилда туғилган Файзбек ва 2019 йилда туғилган Эъзозани чиқариб, ота-онасига соғ-саломат топширди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг