Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Навоийда маҳалла раислари сайловига тайёргарлик қандай кетмоқда?

Навоийда маҳалла раислари сайловига тайёргарлик қандай кетмоқда?

Фото:«Xabar.uz»

Навоий шаҳридан Тошкентгача бўлган масофа 500 километрдан ошиқроқни ташкил этади. Вилоятнинг энг чекка ҳудудига бориш учун эса Навоийдан салкам 600 километр йўл босиш керак. Бу вилоят қанчалик улкан  ҳудудни эгаллаганига бир мисол холос.

Ҳадемай маҳалла раислари сайлови бошланади. Бу муҳим сиёсий жараёнга тайёргарлик ишлари юқори савияда ташкил этилди. Биргина Навоий вилояти мисолида буни шарҳлайдиган бўлсак, мавжуд 307 та ўзини ўзи бошқариш органларида сайлов ўтказиш учун ишчи гуруҳлари тузилиб, улар халқ орасида юриб, номзодларни ўрганиб, 307 та маҳалла раислигига 1 369 нафар номзод кўрсатилди.

Шулардан 180 таси ҳозир фаолият олиб бораётган маҳалла раисларидир. Фаолият олиб бораётган маҳалла раисларининг 242 нафари олий маълумотга эга. Тузилган ишчи гуруҳлари фақат сайлов жараёнида эмас, балки сайловдан кейинги уч йил давомида маҳалла билан бирга фаолият юритиши ҳам қонундаги янгиликлардан.

Мавжуд 8 та туман ва 2 та шаҳарда маҳалла раислигига кўрсатилган барча номзодлар билан учрашув ва суҳбатлар ўтказилди, керакли тавсиялар берилди.

–Вилоятимизда сайлов жараёни 2 майдан бошланади,–дейди суҳбатдошимиз Навоий вилоят Маҳаллалар Кенгаши ташкилий-услубий шўъба мудири Ҳусниддин Нуритдинов.- Бунинг учун барча ҳозирликлар кўрилган. Сайлов жараёнида мабодо номзодлар етарли овоз ололмаса, уч номзоддан кам овоз олгани чиқиб кетади ва қолган икки номзод учун шу куннинг ўзида қайта сайлов ўтказилади. Бюллетенларни қайта чиқариш учун ахборот коммуникация технологиялари тайёр турибди. Мабодо икки номзод ҳам етарли овоз ололмаса, унда бу иккала номзод умуман чиқарилиб, ўрнига янги номзодлар танлаб қўйилиши ва бошқа куни сайлов ўтказилиши белгилаб қўйилган. 

Маҳалла фуқароларимизнинг нафақат қувончу ташвишларига шерик бўладиган таъсирчан ижтимоий фуқаролик идораси, балки юртимиз рамзи сифатида ҳам юксак аҳамиятга эга. Шундай экан, бу тизимга фақат элу юртга муносиблар сайланиши лозим.

Маруса Ҳосилова

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг