Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Навоийда «Келин-куёвлар инновацион мактаби» иш бошлади

Навоийда «Келин-куёвлар инновацион мактаби» иш бошлади

Фото: «Xabar.uz»

Навоий шаҳридаги «Ёшлар маркази»да «Келин-куёвлар инновацион мактаби»нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Навоий шаҳрида барчага намуна бўла оладиган оила соҳиблари сўзга чиқишиб, ўзларининг бахт формулаларини ёшларга улашди. Шунингдек, мактабга қабул қилинган илк 30 нафар бўлғуси келин-куёвлар ҳамкор ташкилотларнинг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Куннинг иккинчи қисмида «Келин-куёвлар инновацион мактаби»нинг 15 нафар жуфтлиги учун дарс машғулотлари мутахассис ўқитувчилар томонидан бошлаб юборилди. 19 соат давомида таҳсил оладиган бўлажак келин-куёвлар учун «Ёшларни оилага тайёрлаш» курслари ташкил этилган. Унда оила қуриш арафасидаги ёшларнинг психологик, педагогик, ҳуқуқий ва диний билимларини ошириш асосий мақсад этиб белгиланган.

Ёшларга оилавий ҳаётда учрайдиган муаммолар ҳамда уларни оқилона бартараф этиш йўллари ҳақида тавсиялар бериш мактабнинг мақсади ҳисобланади.

Дарсларда доимий қатнашиб, ўзларининг фаолликларини кўрсата олган барча жуфтликларга, битирув сўнгида махсус сертифактлар берилади ҳамда улар оила қурганларидан кейин 5 йил давомида таҳсил берган устозларининг назоратида бўлишади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг