Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Навоийда эшак ва ҳаром ўлган мол гўштидан «тирикчилик» қилган қассоблар аниқланди

Навоийда эшак ва ҳаром ўлган мол гўштидан «тирикчилик» қилган қассоблар аниқланди

Мазкур ҳолат Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти Навоий вилоят бошқармаси томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар давомида жорий йилнинг 18 июль куни аниқланган. Бу ҳақда «Navoitoday» хабар бермоқда.

1972 йилда Кармана туманда туғилган, мазкур туманнинг Али Қушчи кўчасида яшовчи Б.У. исмли шахс ва унинг 1996 йилда туғилган ўғли Б.Ф., «Тошкент» кўчасида яшовчи А.Б. ўзаро жиноий тил бириктириб, истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотларини Навоий шаҳрида жойлашган «Навоий Агро Мят» хусусий корхонаси биноси ёнида Ф.Т. исмли шахсга 1 миллион 239 минг сўмга сотган вақтда қўлга олинган.

Улардан жами 1 тонна 727 килограмм маҳсулот олиб қўйилган.

Бундан ташқари, Б.М. исмли шахс Навоий вилояти Ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази билан ўзаро тил бириктириб, истеъмолчиларнинг ҳаёти ва соғлиғигига жиддий зарар етказиши мумкин бўлган жами 892 килограмм ҳайвон гўштининг истеъмолга яроқлилиги ҳақида расмий ҳужжат тўғрилаб бериш эвазига Ф.Т.дан 1 миллион сўм олгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан юқоридаги фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 209-моддаси, 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг