Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Навоий вилоятида жиноятчилик 27 фоизга камайган. Бироқ...

Навоий вилоятида жиноятчилик 27 фоизга камайган. Бироқ...

Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан Навоий вилоятида жиноятчилик 27 фоизга камайган. Бироқ аёллар ўртасида жиноятчиликнинг баъзи турлари ортгани кузатиляпти. Хусусан, ўзганинг мулкини ўзлаштириш жинояти 25 фоизга, фирибгарлик 11,1 фоизга, пора бериш 44,4 фоизга кўпайгани айтилмоқда. Энг ачинарлиси, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятлар 63,6 фоизга кўпайган.

Мисоллар? Йўқ, шартмас. Мисол орқали бир-иккита айбдор қилмишларини чучмал оҳангда баён қилишдан кўра, жиноятга сабаб бўлаётган омиллар ҳақида бош қотирган минг марта маъқул ва мақбул.

Таҳлиллар нимани кўрсатмоқда?

Жиноят ишлари бўйича Навоий вилояти суди раиси Абулқосим Рўзиқуловнинг таъкидлашича, иллатлар илдизи оилавий муаммолар, ишсизлик, шунингдек жойларда профилактик суҳбатлар етарли даражада эмаслигига бориб тақалади. Бу эса битта ташкилот зиммасидаги вазифа эмас. Кўплашиб риёзат чекилмаса, кутилган натижага эришиш қийин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг