Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Навоий-Зарафшон» шаҳарлараро поезди йўлга қўйилди

«Навоий-Зарафшон» шаҳарлараро поезди йўлга қўйилди

Фото:«Xabar.uz»

20 август соат 06:10 да Навоий шаҳридан йўлга чиққан поезд соат 11:45 да «Янги-Зарафшон» маҳалласидаги станцияга етиб келди.

Ҳозирча синовдан ўтказилаётган учта вагондан иборат Навоий-Зарафшон шаҳарлараро поезди 450 кишига мўлжалланган бўлиб, ҳафтанинг сешанба ва якшанба кунлари қатнайди. Аҳоли талабларига асосан яқин кунларда қатнов графиги ўзгариши мумкин. Айни пайтда ҳафтада икки марта қатнайдиган поезд соат 17:25 да Навоий шаҳрига жўнаб кетади.

Навоийга чипта нархи катталар учун 14 минг сўм, 5 ёшгача бўлган болаларга бепул ва ундан катта ёшдаги вояга етмаганларга эса 6 минг сўм. Қарийб олти соатлик йўл давомида йўловчиларга турли хизматлар (қахва, чой, енгил тамадди ва қувват берувчи ичимликлар таклиф этилади) кўрсатилади.

Маруса Ҳосилова

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг