Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Огоҳ бўлинг! Навоий шаҳрида фавқулодда ҳолат (фото)

Огоҳ бўлинг! Навоий шаҳрида фавқулодда ҳолат (фото)

Эртага, 23 июль куни Марказий ҳарбий округда Навоий шаҳридаги Куч ишлатар тузилмалар билан ҳамкорликда катта масштабдаги ўқув машғулоти ўтказилади.

Шаҳар хавфсизлигини таъминлаш бўйича қилинаётган бу машғулот Бунёдкор кўчаси ва унга туташ йўлларда тунги соат 20.30 дан 21.30 гача бўлиб ўтади.

"Шу муносабат билан шаҳар аҳолисини хавотир олмасликка чақириб, йўлларда ҳарбий техникалар, хизмат машиналари ҳамда қуролли бўлинмалар ҳаракатланишида юзага келадиган ноқулайликлар учун олдиндан узр сўраймиз", дейилади Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг