Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Навоий давлат хизматлари марказида соҳадаги янгиликлар муҳокама қилинди

Навоий давлат хизматлари марказида соҳадаги янгиликлар муҳокама қилинди

Давлат хизматлари агентлигининг Навоий вилояти бошқармасида 6 ой давомида амалга оширилган ишлар, соҳага киритилаётган янги хизмат турлари муҳокама этилди. Унда газета, телевидение, радио, интернет, ижтимоий тармоқларда республика ва вилоят бўйича фаолият олиб бораётган журналистлар иштирок этди.

Тадбирда ОАВ вакиллари учун шунчаки ҳисобот берилмади, фуқароларга давлат хизмати кўрсатишда бошқа давлат органлари йўл қўяётган қоидабузарликлар, муаммолар юзасидан маълумотлар ҳам берилди. Ўз ўрнида журналистлар кузатаётган камчиликлар ҳам таҳлил этилди. Конференция якунида журналистларга касб байрами муносабати билан  ташаккурномалар  диплом  ва  эсдалик совғалари ҳам топширилди.

Шундан сўнг конференция пресc-турга уланиб, журналистлар вилоятдаги Навоий шаҳар, Конимех ва Нурота туманларида янгидан барпо этилган марказларга ташриф буюриб,  «Давлат хизматлари марказларида бир кун» рукни остида радио ва телелавҳалар, репортажлар, туркум мақолалар тайёрладилар. 

Кун якунида журналистлар Нуротанинг  «Чашма» меъморий обидасини зиёрат қилдилар. ДХА Навоий вилояти бошқармасидан маълум қилинишича, ОАВ вакиллари учун ташкил этилган бундай медиатур яна давом этади. 

 Нодира Самандарова

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг