Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

НАТО вакиллари Ўзбекистонда ҳарбий ҳамкорлик юзасидан машғулот ўтказди

НАТО вакиллари Ўзбекистонда ҳарбий ҳамкорлик юзасидан машғулот ўтказди

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

НАТОнинг Брюнсюм (Нидерландия) шаҳридаги Бирлашган кучлар қўмондонлиги штаб-квартираси мутахассислари полковник Ясен Кенаров, подполковниклар Хосе Родригес, Патрик Томас ва П. Худик Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академияси қўмондонлик-штаб факультетида назарий ва амалий машғулотлар ўтказди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Тингловчилар НАТО тизимидаги бугунги ўзгаришлар, амалиётларни режалаштириш жараёни ва ҳарбий қарорлар қабул қилиш, шунингдек, Альянснинг стратегик инфратузилмалари борасида муҳим маълумотларга эга бўлишди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академияси ва НАТОнинг Брюнсюм шаҳридаги Бирлашган кучлар қўмондонлиги штаб-квартираси ўртасидаги ҳамкорликка 2013 йилда асос солинган бўлиб, бугунги кунда мазкур алоқалар тобора мустаҳкамланиб бормоқда. Ҳозирги вақтга келиб НАТО вакиллари томонидан ҳар йили ўрта ҳисобда тўрттагача қисқа муддатли ўқув-семинарлари ўтказиб келинади.

Таъкидлаш керакки, мазкур тадбирлар доирасида НАТО делегацияси таркибидаги бир қатор аъзо ва ҳамкор мамлакатлар офицерлари юртимизда ўқув машғулотлари билан бўлишган. Булар ичида АҚШ, Буюк Британия, Германия, Дания, Нидерландия, Франция, Бельгия, Италия, Испания, Канада, Туркия, Озарбайжон, Болгария ва Польша давлатлари малакали мутахассисларини алоҳида санаб ўтиш мумкин.    

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг