Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Наманган ҳокимининг собиқ ўринбосари ЙТҲда вафот этди

Наманган ҳокимининг собиқ ўринбосари ЙТҲда вафот этди

Фото: Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Наманган вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари Манзурахон Азизова йўл-транспорти ҳодисаси натижасида вафот этди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, автоҳалокат 2020 йилнинг 14 январ куни юз берган.

Манзурахон Азизова 40 йил мобайнида Наманган вилоятида турли лавозимларда фаолият юритиб келган.

2008 йилда Учқўрғон туман Хотин-қизлар қўмитаси раиси, 2009-2015 йилларда Наманган вилоят ҳокими ўринбосари — Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимларида ишлаган.

2017 йилдан буён эса Учқўрғон туманидаги кўп тармоқли марказий поликлиника бош врачи лавозимида ишлаб келаётган бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг