Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» ғояси остида нишонланади

Мустақилликнинг 28 йиллиги «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» ғояси остида нишонланади

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.

Қарор билан давлат мустақиллигининг 28 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича республика комиссияси тасдиқланди.

Комиссия «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари дастурини ишлаб чиқади.

Истиқлолни тараннум этадиган энг яхши қўшиқ ва мусиқа асарлари учун «Ягонасан, муқаддас Ватан!» республика танловининг якуний босқичи ўтказилади.

Танлов ғолиблари ва совриндорлари Мустақиллик байрами арафасида эълон қилинади ва тақдирланади.

Шунингдек, «Энг улуғ, энг азиз», «Ранглар жилосида – она диёр», «Ватан учун яшайлик!» каби анъанавий кўрик-танловлар ўтказилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг