Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Murad Buildings қурадиган осмонўпар бино баландлиги ўзгарди. У янада баланд бўлади

Murad Buildings қурадиган осмонўпар бино баландлиги ўзгарди. У янада баланд бўлади

Murad Buildings қурилиш компанияси томонидан Tashkent Sity ҳудудида қуриладиган бино баландлиги ўзгарди. Бу ҳақда компания асосчиси Мурод Назаров хабар бериб ўтди.

— Murad Buildings ҳамда Туркиянинг ÖzGüven компаниялари томонидан шуни маълум қилмоқчимизки, ҳамкорликда қурилаётган осмонўпар бинонинг баландлиги ўзгарди.

Германия ва Туркияда ўтказилган тадқиқотлар натижасида бинони янада баландроқ қуришга рухсат олинди. Дунёдаги деярли барча компаниялар айнан Германиядаги тренажерда қурилажак бинони синовдан ўтказади. Бунда бино жойлашган ер таркиби, грунт, сейсмик ҳолати, шамол йўналиши, кучи ва бошқа ҳолатлар инобатга олинади.

Дастлабки лойиҳага кўра бино баландлиги 215 метр бўлиши лозим эди. Аммо ўтказилган тажрибалардан сўнг «Nest One» номини олган бинони 266.5 метр баландликда қуришга рухсат олинди, — дейди компания асосчиси Мурод Назаров.

Хабар қилинишича, «Nest One» 51 қаватдан иборат бўлади ва бино қурилишини якунлаш, турар жой, амалий ҳамда жамоат ҳудудларини ободонлаштириш ишлари 2021 йилнинг декабр ойида ниҳоясига етиши кўзда тутилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг