Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Халқаро Бобур мукофотига кимлар лойиқ кўрилди?

Халқаро Бобур мукофотига кимлар лойиқ кўрилди?

Кеча Андижонда шоҳ ва шоир Заҳриддин Муҳаммад Бобур таваллуди муносабати билан бир қатор тадбирлар бўлиб ўтгани хабари берилганди. Тадбирлар жараёнида Бобур номли халқаро жамоат фонди ташаббуси ва ҳомийлигида буюк аждодимиз маданий меросини ўрганишга бағишлаган илмий-амалий анжуман ҳам ўтказилганидан ҳам бохабарсиз. Анжуман ниҳоясида жамоат фонди томонидан таъсис этилган халқаро Бобур мукофотининг бу йилги соҳиблари эълон қилинди.

Танлов ҳайъати қарорига кўра, Бобур Мирзо замони тиб илмини бугунги кун тиббиёти назарияси ва амалиёти асосида таҳлил қилишга қаратилган «Табобат қомуси» китоби учун кимё фанлари доктори, профессор Иброҳимжон Асқаров, Бобур адабий меросини тарғиб қилиш ҳамда буюк Навоий асарларини дари тилига таржима қилишдаги хизматлари учун афғонистонлик бобуршунос Абдулла Руин, Темурийлар ва Бобурийларга оид насрий асарлари, шунингдек, «Шамолларга учган нидолар» («Хонзодабегим») тарихий романи учун ўзбек адибаси Омина Тожибоева Бобур номидаги халқаро мукофотга муносиб кўрилди.

Мукофот соҳиблари тегишли диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғаларидан ташқари 1000 АҚШ доллари миқдорида моддий рағбатлантирилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг