Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мудофаа вазирлигида ҳарбий инновацион тиббий марказ очилди (фото)

Мудофаа вазирлигида ҳарбий инновацион тиббий марказ очилди (фото)

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

14 август куни Мудофаа вазирлигида ҳарбий мобил инновацион тиббий марказнинг тақдимотига бағишланган маросим бўлиб ўтди.

Замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган ва жаҳон талабларига тўлиқ жавоб берувчи мазкур ҳарбий мобил инновацион марказнинг афзаллиги шунда-ки, унда бир вақтнинг ўзида икки нафар оғир аҳволдаги беморга тиббий хизмат кўрсатиш, яна бир нафар беморда жарроҳлик амалиёти ўтказиш имконияти мавжуд ва у ҳар қандай иқлим шароитида ишлашга мўлжалланган.

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

– Ушбу марказда барча мураккаб жарроҳлик амалиётлари, жумладан, коникотамия, трахеостамия, лапросинтез, таракосинтез, юрак жарроҳатланганда жароҳат олган қон томирларини тикиш ёки вақтинча шунт қўйиш бажарилади, –дейди Мудофаа вазирлиги тиббий таъминот бошқармаси бошлиғининг ўринбосари полковник Абдуғани Юлдашев.

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Мобил марказда жарроҳлик амалиёти ўтказилаётганида жароҳатга инфекция тушишининг олдини олиш мақсадида махсус тўсиқ ва ичкаридаги ҳавони ташқарига чиқарувчи ҳаво фильтири ўрнатилган. Шунингдек, бу ерда жарроҳлик лампаси устига камера жойлаштирилган бўлиб, бу орқали жойлардаги ҳарбий госпиталларнинг тажрибали мутахассислари жараённи бевосита онлайн тарзда кузатишлари, зарур ҳолда ўз тавсия ва маслаҳатларини беришлари мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг