Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тадбиркор Муҳаммадбобур Хўжаев қурган уйни бузган туман ҳокимлиги мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган

Тадбиркор Муҳаммадбобур Хўжаев қурган уйни бузган туман ҳокимлиги мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган. 

Бу ҳақда кеча  Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида прокуратура органларининг жорий йил дастлабки беш ойлик фаолияти юзасидан бўлиб ўтган брифингда маълум қилинди.

Жиноят иши тадбиркор Муҳаммадбобур Хўжаев  туманнинг  «Авайхон» маҳалласи ҳудудида қураётган 3 қаватли турар-жой биноси бузиб ташланганига боғлиқ. Турар-жой ҳеч қандай суд қарорисиз бузиб ташлангани айтилаётган эди.

Дарвоқе,  айни шу масала юзасидан шаҳар ҳокими ва тадбиркор ўртасида яккама-якка суҳбат бўлиб ўтганди. Ўша суҳбатдан сўнг солиқ органлари тадбиркор фаолиятини текширишга тушганидан эса кўпларнинг хабари бор.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг