Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мирзачўл тумани собиқ ҳокими Жиззах шаҳрига раҳбар этиб тасдиқланди

Мирзачўл тумани собиқ ҳокими Жиззах шаҳрига раҳбар этиб тасдиқланди

Фото:«Jizzax.uz»

19 январь куни Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди.

Сессия кун тартибидаги масала бўйича вилоят ҳокими Эргаш Салиев сўзга чиқиб, Жиззах шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Шукуров Акбар Сафаровични бошқа лавозимга ўтганлиги муносабати билан, Жиззах шаҳар ҳокими лавозимига Холмуродов Комил Адҳамович номзодини тавсия этди.

Ушбу таклиф Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутатлари томонидан маъқулланди.

Комил Холмуродов шу ватқга қадар Мирзачўл тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг