Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мирсафаев ва Джоламанов туман прокурорлигига туширилди, Муҳаммеджанов тизимдан бўшатилди

Мирсафаев ва Джоламанов туман прокурорлигига туширилди, Муҳаммеджанов тизимдан бўшатилди

Фото: «Xabar.uz»

Шу йилнинг 20 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўзгариши ортидан тизимда, айниқса, марказий маҳкаманинг қатор бошқарма бошлиқлари бирин-кетин лавозимидан озод  этилгани маълум.

Бундай ўзгаришлар фавқулодда ҳолатми? Эндиликда собиққа айланган бошқарма бошлиқлари  фаолиятини тизимда давом эттирмоқдами ёки бутунлай четлатилганми?

Юқоридаги саволлар бўйича Бош прокуратура матбуот хизмати «Xabar.uz»га қуйидагиларни маълум қилди: «Прокуратура тизимида кадрлар ротациясига фавқулодда ҳолат сифатида қаралмайди, бу кадрлар сиёсатида кузатиладиган одатий жараёнлардан бири. Бундан мақсад коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш, прокуратура органларида соғлом муҳитни яратиш, давлат раҳбари томонидан прокуратура органлари олдига қўйилган вазифаларни талаб даражасида бажариш мақсадида кадрлар салоҳиятидан унумли фойдаланишдир.

Иккинчи саволга келсак, Ж.Мирсафаев (кадрлар бошқармаси собиқ бошлиғи) ва Н.Джоламанов  (ички хафсизликни таъминлаш бошқармаси собиқ бошлиғи) туман прокурори лавозимига тайинланган, марказий маҳкаманинг Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бошқармаси собиқ бошлиғи Ш.Мухаммеджанов эса тизимдан бўшатилган».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг