Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Миллионер шоу» акцияси билан боғлиқ муаммо: мутасадди нима дейди?

«Миллионер шоу» акцияси билан боғлиқ муаммо: мутасадди нима дейди?

Фото:«Xabar.uz»

«Xabar.uz»га ўқувчилардан мурожаат келиб тушди. Унда баён этилишича, Тошкентдаги Авиасозлар бозорида сотилаётган «Сочная Долина»нинг «Миллионер шоу» акцияси шарбат қутиларининг айримларида промо-кодлар қайд этилмагани маълум бўлган. Код ёзиладиган қисм ўчирилганда у ер бўм-бўш бўлиб чиққан.

Биз масалага  ойдинлик киритиш учун «Сочная Долина» билан боғландик. Компаниянинг маркетинг бўлими бошлиғи Малик Рўзибаевнинг таъкидлашича, улар мазкур муаммодан хабардор (ишлаб чиқарилган стикерларнинг биринчи қисми брак чиққан, лекин бу муаммо бартараф этилган) ва истеъмолчилардан келиб тушаётган барча мурожаатлар бўйича ишлар амалга ошириб келинмоқда.

— Мазкур муаммога дуч келиб, биз билан боғланган ҳар бир мижозга (истеъмолчи ёки савдо дўкони) ўчмаган кодлар ўрнига бошқа кодлар тақдим этилмоқда. Шунингдек, йўналишларда сотувга чиқиб кетган, брак чиққан маҳсулотларни қайтариш ишлари ҳам  олиб борилмоқда. Қаерда муаммоси бор товар сотилаётган бўлса ўрганиб, алмаштириб беряпмиз. Ҳар икки кунда «Телеграм» мессенжеридаги каналимизда ушбу муаммога дуч келганлар бизга боғланиши ва уларга кодлар тақдим этилишини эълон қилиб боряпмиз. Масалан, бугун якшанба бўлишига қарамасдан, бизга эрталабдан бери 78 113 01 01 рақамига келиб тушган барча брак стикерлар бўйича мурожаатлар қондириб келинмоқда, — дея масалага изоҳ берди Малик Рўзибаев.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг