Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

МИБ ходимлари битирувчилар билан учрашди

МИБ ходимлари битирувчилар билан учрашди

Фото: МИБ

Мажбурий ижро бюроси органларига хизматга билимли, ташаббускор ҳамда олий юридик, шунингдек, иқтисод мутахассислигига эга бўлган кадрларни қабул қилиш муҳим вазифаларидан биридир.

Ижтимоий тармоқларда ҳам Мажбурий ижро бюросига ишга ўтиш ҳақида кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.

Шу боис, бугун, 16 июль куни Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ҳамда Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан 2017-2018 ўқув йили битирувчилари иштирокида Бюро органларига хизматга қабул қилиш бўйича тадбир ўтказилди.

Тадбирда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ва Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаси масъул ходимлари, университет раҳбарияти ҳамда ўқитувчилари, 2017-2018 ўқув йили битирувчилари иштирок этишди.

Иштирокчилар эътиборига Бюро фаолиятига оид видеофильм, фото ва электрон материаллар ҳавола этилди. Тадбир сўнгида масъул ходимлар томонидан битирувчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг