Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

МИБ пойтахт бошқармаси: «Ижрочининг калласи иккита эмас!»

МИБ пойтахт бошқармаси: «Ижрочининг калласи иккита эмас!»

Фото: «Xabar.uz»

Яқинда ижтимоий тармоқларда Мажбурий ижро бюроси (МИБ) ходимларининг хатти-ҳаракатига оид навбатдаги лавҳа тарқади. Унга кўра, бир оила яшаб турган жойидан кўчирилмоқда, давлат ижрочилари ишни охиригача етказиш ҳаркатида, турган гап — жавобгар (кўчирилаётган) томон бундан норози, масалага блогерлар аралашган... Кўчирилаётган оиланинг вояга етмаган фарзандлари борлиги ҳам айтиладики, уларнинг бошпанасиз қолаётганини  кўриш не, ҳатто эшитишнинг ўзи ёқимсиз!

Лавҳага кўз тушиши ҳамоно МИБнинг Тошкент шаҳар бошқармаси билан боғландик. 

Маълум бўлишича, фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро суди олти йил аввал шу туманнинг Қозиробод кўчасидаги уйдан М. Ҳусановнинг оиласи аъзолари билан кўчириш ҳақида ҳал қилув қарори чиқарган. Қарор ижроси турли сабабларига кўра 9 марта (!) тўхтатилиб, кейинга қолаверган. Ниҳоят, шу йилнинг 28 август куни МИБ Шайхонтоҳур тумани бўлими ходимлари ижро ҳаракатларини амалга оширишга киришганидан сўнг лавҳадаги манзара юзага келади.

Бундай пайтда айтиладиган гап битта, бошқарма матбуот хизмати раҳбари Марғуба Амонова ҳам айни шу такрорлади: «МИБда суд қарори муҳокама этилмайди, балки ижро қилинади! Наҳот шуни тушуниш қийин бўлса?! Нима, ижрочининг калласи иккитамидики, кучга кирмаган суд қарорини ижро этишга шошса?!».

Э-ҳа, гап бу ёқда денг?! Шундай қилиб, дод-войларга қарамай суд қарори ижро этилибди-да?

Томонлар ўзаро келишди, дея очилиброқ гапиришга ўтди М. Амонова, шу сабабли Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 40-моддаси 1-қисмига асосан ижро ҳужжати ундирувчига қайтарилди ва ижро иши тамомланди.

Якуни хайрли бўлибди. Муҳими шу.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг