Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

МИБ «Nexia Dons»ни хатлади! Нега?

МИБ «Nexia Dons»ни хатлади! Нега?

Фото: «Xabar.uz»

Мажбурий ижро бюросининг Бектемир туман бўлимида фуқаролик ишлари бўйича суд қарорига мувофиқ фуқаро Р.С. дан Д.У. фойдасига вояга етгунга қадар тегишли миқдорда алимент тўлаш ижро ҳужжати мавжуд эди.

Аммо қарздор зиммасидаги мажбуриятни бажарса, қани?! Алиментни вақтида тўлай демайди. Йиғилиб-йиғилиб миқдор 13 млн.дан ортиб кетдиям ҳаракатга тушмайди-я?! Моддий мконияти чекланганмиди? Қаёқда! Камхарж одамда машина бўлади дейсизми?

Қисқаси, Бюронинг туман бўлими томонидан қарздор Р.С.га тегишли «Nexia Dons» русумли автотранспорт воситаси қидиришга тушди. Ва уни Тошкент шаҳар Яккасарой туманидан топди.

Ушбу автотранспорт воситаси алимент пулларини тўлиқ қоплаш мақсадида хатланди.

Қарздан баҳоналар воситасида қутилиб бўлмайди, ахир?!

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг