Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

МИБ икки нафар фуқаронинг жами 70 минг АҚШ долларини ундириб берди

МИБ икки нафар фуқаронинг жами 70 минг АҚШ долларини ундириб берди

Жиноят ишлари бўйича туман судида М. Абдужабборовга доир  «иш» кўрилиб, тегишли жазо тайинланиши асносида судланувчидан икки нафар  фуқарога жами 70 минг АҚШ доллари ундириш ҳам белгиланганди.

Бу шу йилнинг май ойи охиридаги гап.

Ниҳоят, суднинг қарори кучга кирди ва тегишли ижро ҳужжатлари  Мажбурий ижро бюросининг Мирзо Улуғбек тумани бўлимига келиб тушди. Бу ёғи энди МИБчиларнинг иши.

Катта миқдордаги пул ундириш билан боғлиқ суд ҳужжатларининг ижроси осонмас. Қарздор ҳақдорга: «мана пулинг, олақол», демайди-да. Йўқса, масала судгача етиб борармиди?! Шу боис кўп ҳолларда ижрочилар қарздорнинг мол-мулкини қидириб топиб, хатлаб, сотиш чораларини кўрадики, шу жараёнинг ўзида минг бир ғурбатга дуч келади. Оларда кирар жоним, берарда чиқар жоним, деган гап бежизмас, ахир?!

Мазку ижро ҳужжати қандай амалга оширилгани ҳақида ортиқча гапириб ўтирмаймиз. Шундоғам ҳаммаси тушунарли.  Муҳими - ҳақдорлар  кўп кутишмади. Икки нафар фуқарога  жами 70.000 АҚШ доллари тегишли тартибда ундирилиб,  уларнинг  пластик  картасига ўтказиб берилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг