Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

МИБ: «Human»дан жабрланганларнинг аксариятига моддий зарарлар қоплаб берилди, жараён давом этмоқда

МИБ: «Human»дан жабрланганларнинг аксариятига моддий зарарлар қоплаб берилди, жараён давом этмоқда

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов «Human хусусий бандлик агентлиги» МЧЖ мансабдорларининг фирибгарлигидан жабр кўрган бир гуруҳ фуқаролар билан учрашганидан сўнг муаммо ечим топгани ҳақида хабар бергандик.

Яъниким, шахсан мамлакат раҳбари кўрсатмасига асосан жабрланганларга етказилган зарарлар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги жамғарма ҳисобидан қопланади. Ўз навбатида жамғарманинг зарарни қоплашга йўнатилган маблағлари тегишли тартибда айбдорлардан ундириб олиш чоралари кўрилади.

Шу мақсадда ҳукумат раҳбарининг топшириғига биноан, жойларда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси, АТИБ «Ипотека банк» ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ходимларидан иборат таркибда ишчи гуруҳлар ташкил этилганидан ҳам хабарингиз бор.

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси матбуот хизматининг «Xabar.uz»га маълум қилишича, жойлардаги ишчи гуруҳларига 2020 йил 18-19 февраль куни 1007 нафар фуқаро ўзига ва яқинларига етказилган зарарни қайтариш масаласида мурожаат этишган. Жабрланганларнинг 91 нафари республика ҳудудидан ташқарида экани аниқланиб, уларнинг яқин қариндошларига моддий зарарни қайтариш тартиби бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.

Шунингдек, икки кун давомида 916 нафар жабрланувчига банк хизмат ҳақи ундирилмасдан банк картаси очилиб, уларнинг 819 нафарига жами 17,2 млрд. сўм пул маблағларини ўтказилиши таъминланди.

Алоҳида қайд этиш керак, банк карталарига тушган маблағларни фуқароларнинг талабларига кўра бир вақтнинг ўзида ҳеч қандай банк хизмат ҳақлари ундирилмасдан нақд пул кўринишида берилмоқда.

«Human»дан жабрланганлар томонидан очилган телеграм гуруҳдаги ёзишмалардан пуллар ўтказиб берилаётгани ва бундан уларнинг қувончи чексиз эканини кўриш мумкин: 

Қолган 97 нафар фуқарога пул ўтказишда ҳужжатлардаги техник хатоликлар аниқлангани сабабли, ишчи гуруҳ томонидан уларни қисқа муддат давомида бартараф этиш ва тегишли маблағларини ўтказиш чоралари кўрилмоқда.

Шу ўринда, моддий зарарни қайтариш масаласида мурожаат этмаган 69 нафар фуқароларимизга ҳудудларда ташкил этилган ишчи гуруҳларга мурожаат қилишлари ва етказилган зарарлар қисқа муддатда уларнинг ҳисоб рақамларига ўтказилиши эслатиб ўтилади.

Ҳудудларда ташкил этилган ишчи гуруҳлари:

Т/Р

Ҳудудлар

Манзил

Телефон рақам

1

Андижон вилояти

Андижон ш. Аниси кўчаси 1-уй

(90) 268-18-88

2

Бухоро вилояти

Бухоро ш. Иқбол кўчаси 10-уй

(93) 682-82-84

3

Жиззах вилояти

Жиззах ш. Шароф Рашидов кўчаси 72-уй

(94) 199-70-05

4

Қашқадарё вилояти

Карши шаҳри. Мустақиллик кўчаси 49-уй

(97) 310-00-17

5

Навоий вилояти

Навоий ш. Меморлар кўчаси 1а-уй

(99) 381-71-51

6

Наманган вилояти

Наманган ш. Навоий кўчаси 63-уй

(99) 362-90-55

7

Сурхондарё вилояти

Термиз ш. Маҳмуд Қошғарий 20-уй

(91) 589-28-25

8

Самарқанд вилояти

Самарқанд шаҳри. Фирдавсий кўчаси 75-уй

(97) 575-16-54

9

Сирдарё вилояти

Гулистон ш. А.Навоий кўчаси 53-уй

(97) 224-85-85

10

Фарғона вилояти

Фарғона ш. Қомус кўчаси 38-уй

(94) 550-95-95

11

Хоразм вилояти

Ургенч ш. Ўзбекистон кўчаси 19-уй

(99) 500-88-86

12

Қорақалпоғистон Республикаси

Нукус шаҳри А.Ашурматов кўчаси 97-уй

(91) 306-40-44

13

Тошкент шаҳар

Тошкент ш. Мусақиллик шоҳ кўчаси 15-уй

(99) 488-22-45

14

Тошкент вилояти

Тошкент ш. Ширин кўчаси 40-уй

(93) 919-20-29

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг