Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Риштонлик Паганини» (видео)

«Риштонлик Паганини» (видео)

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифи давомида Риштон кулолчилик марказида бўлган эди. Президент матбуот хизматининг «Халқ билан» лойиҳасида президентнинг кулол усталар билан учрашуви тасвирланган.

Лойиҳа қаҳрамонларидан бирининг сўзларига кўра, Риштонда сир яратиш санъати бор. Бу ҳеч қандай кимёвий воситаларсиз, табиий амалга оширилади.

Ҳунармандларга яратиб берилаётган имкониятлар ўлароқ, бундай ҳунармандчилик марказлари кўпайиб бормода. Президентнинг ўзи ҳам шундай дейди: «Агар сиздан бир йил олдин шундай марказ бўлади дейишса, ишонармидингиз?»

Президент масъулларга топшириқлар берар экан шундай деди: «Бу ҳам маърифат, ҳам маънавият. Бу ҳам тарих, ҳам маданият. Биз маданиятни ўзимиздан бошлашимиз керак-ку».

Риштонлик моҳир уста Шарофиддин Юсупов ўз маҳсулотлари четга кетишини хоҳламаслигини, шу ерда қолишини исташини билдирганда, Президент ҳам нияти шу эканлигини айтади.

Кулол унинг асарларида бир нарса иккинчи марта қайтарилмаслигини таъкидлайди. Шунинг учундир, уни машҳур скрипкачи Никколо Паганинига қиёслашар экан. «Сиз бу ўхшатишларга қандай қарайсиз», ­­— сўрайди журналист.

«Ўхшатишганига хурсанд бўламан. Сабаби у виртуоз, мен ҳам деярли виртуозман», ­­— кулади кулол.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг