Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Меҳрибон юрак» акцияси: юрак хасталигига чалинган болалар учун қон топширилди

«Меҳрибон юрак» акцияси: юрак хасталигига чалинган болалар учун қон топширилди

Навоий вилоятида юрак хасталигига чалинган ёшларни даволашга қаратилган «Меҳрибон юрак» хайрия акцияси бўлиб ўтди.

Кеча, 23 октябрь куни Навоий шаҳрида ўтказилган ушбу тадбир вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ҳамкорликларида ўтказилди.

Шунингдек, акция доирасида Навоий шаҳрининг Ислом Каримов кўчаси («Фарход» м/с.дан «Ёшлар хиёбонигача») бўйлаб мотоҳаваскорлар, ҳарбий отлиқлар иштирокида «Юриш марафони» бўлиб ўтди. Ундан ташқари тадбирнинг илк жараёнида иштирокчиларга кўтаринки кайфият бахш этадиган ҳаво шарлари учрилди ва акцияга старт берилди. Юриш марафонида таниқли спорчимиз Руслан Нуриддинов иштирок этди.

Лойиҳа доирасида шу куннинг ўзида шаҳримиздаги «Ёшлар маркази» фойесида вилоятдаги мактаб ўқувчилари иштирокида акция мазмун моҳиятини акс этган «Расмлар танлови» ўтказилди.

Кўнгиллилар томонидан ихтиёрий равишда вилоят «Қон қуйиш» марказида болажонларимиз учун операциялар жараёнида зарур бўладиган қон топшириш жараёни ҳам ташкил этилди.

Эслатиб ўтамиз, «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази томонидан Навоий ва Бухоро шаҳарларида журналистлар учун пресс-тур ташкил этилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг