Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Mеҳнат миграцияси агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни эҳтиёткорликка чақирди

Mеҳнат миграцияси агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни эҳтиёткорликка чақирди

Фото:«Russia Today»

Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги хабарига кўра, сўнгги вақтларда мамлакатда хорижий давлатлар фуқаролари иштирокидаги оммавий муштлашув билан боғлиқ ҳолатлар кўпайган.

Ўзбекистон ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ушбу мамлакатда бўлиб турган фуқароларимизни огоҳликка чақирди. 

Маълумотларга кўра, Россия Федерацияси ҳудудида бўлиб турган, хусусан, вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган хорижий давлатлар фуқаролари ўртасида ёки улар иштирокида оммавий низоли вазиятлар сони ошган. Aмур, Москва ва Свердловск вилоятлари, Доғистон Республикаси, Москва ва Санкт-Петербург шаҳарларида оммавий муштлашувлар юз бериб, ушбу ҳодисалар пайтида одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдидлар пайдо бўлган, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига қарши куч ишлатилган ва транспорт воситалари ҳаракати тўсиб қўйилган.

Оммавий муштлашувларда иштирок этган хорижий давлат фуқаросига қандай чора кўрилади?

Юқоридаги оммавий муштлашувларда иштироки сабаб ҳибсга олинган хорижий давлат фуқаролари 15 кунга қамалган ва уларнинг Россия Федерацияси ҳудудига киришига тақиқ қўйилган. Aгар ушбу фуқаролар 15 кунлик жазо муддатини ўтагач, мамлакат ҳудудидан мустақил равишда чиқиб кетмаса, улар мажбуран чиқариб юборилади.

Шунингдек, бу каби ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этган чет эл фуқаролари Россия Федерацияси қонунларига асосан, бошқа кўринишда жавобгарликка тортилишга сабаб бўлиши ҳам мумкин.

Сўнгги йилларда чет элликлар орасида бўлиб ўтган энг йирик оммавий жанжаллардан бири жорий йилнинг 12 июлдан 13 июлга ўтар кечаси Москва шаҳридаги «Кузьминки» метро бекати ёнида юз берган. Унда 200 нафарга яқин фуқаролар қатнашган, улардан 45 нафари 15 кунга ҳибсга олинган. Ваколатли органлар томонидан можаронинг 103 нафар иштирокчисини депортация қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари маълумотларига кўра, ушбу оммавий муштлашувда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирок этмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг