Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

МДҲ Ички ишлар вазирлари Тошкентда мулоқот ўтказди

МДҲ Ички ишлар вазирлари Тошкентда мулоқот ўтказди

Фото: ЎзА

Тошкентда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ички ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Тадбирда Ўзбекистон, Озарбайжон, Беларусь, Қозоғистон, Россия, Тожикистон ва Туркманистон Ички ишлар вазирликлари, Арманистон Полицияси делегациялари, шунингдек, Ҳамдўстлик ҳудудида Уюшган жиноятчилик ва бошқа хавфли турдаги жиноятчиликка қарши курашишни мувофиқлаштириш бўйича бюро, МДҲ Ижроия қўмитаси ва Аксилтеррор маркази вакиллари иштирок этди.

Мажлисда ҳамкорликни ҳар томонлама такомиллаштириш юзасидан фикр алмашилиб, жиноятчиликка қарши курашиш бўйича давлатлараро дастурни амалиётга жорий этишнинг устувор масалалари кўриб чиқилган. Биргаликда ўтказилган тезкор-профилактик тадбирлар ва махсус операциялар ижобий натижалар бергани қайд этилган.

Кенгаш аъзолари ички ишлар вазирликлари ва полиция ҳамкорлигига оид концепция ҳамда сўровномаларни халқаро назорат остида етказишнинг ягона тартибини муҳокама қилди ва тасдиқлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг