Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Махсустранс» 1 февралдан чиқинди ташиш нархини оширади

«Махсустранс» 1 февралдан чиқинди ташиш нархини оширади

Фото: «Коммерсант»

Қаттиқ маиший ва суюқ ҳолдаги чиқиндиларни аҳоли, ташкилот ва корхоналардан олиб чиқиб кетиш тарифи 2019 йил 1 февралдан ошади. Бу ҳақда «Махсустранс» хабар берди.

Тарифлар қуйидаги суммани ташкил қилади:

1. Қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш — жисмоний шахслардан: 

  • бир киши учун бир ойга — 4500 сўм

2. Қаттиқ ҳолдаги чиқиндиларни тўплаш ва олиб кетиш:

  • бюджет ташкилотларидан 1 м3 учун — 53989,56 сўм;
  • хўжалик ҳисобидаги ташкилотлардан 1м3 учун — 53986,56 сўм;
  1. Суюқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш:
  • бюджет ташкилотларидан 1 тоннасига — 20174,12 сўм;
  • хўжалик ҳисобидаги ташкилотлардан 1 тоннасига — 20174,12 сўм;
  1. НД-310 русумли автомобилларда чиқиндиларни қайта юклаш станцияларидан (Яшнобод, Яккасарой ва Юнусобод ЧКЮШ) «Оҳангарон» чиқиндихонасигача олиб бориш 1 тоннаси учун – 15015,8 сўм.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг