Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мавсумлар силжиши сув таъминотига қандай таъсир кўрсатади?

Мавсумлар силжиши сув таъминотига қандай таъсир кўрсатади?

Фото: Xabar.uz

Бугун Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Жаҳон банки билан ҳамкорлигида «Марказий Осиёда барқарор ва иқлим ўзгаришига бардош бера оладиган сув таъминоти ва санитария хизматлари соҳасидаги минтақавий ташаббуслар сари» мавзуида икки кунлик минтақавий анжуман ўз ишини бошлади.

Сув таъминоти ва санитария хизматлари иқлим ўзгаришининг кутилаётган оқибатларидан борган сари таъсирланиши кутилмоқда. Мазкур оқибатлар янада кўпроқ ва кескин экстремал ҳодисалар кўринишида намоён бўлади, жумладан сув тошқинлари ва қурғоқчилик, ёғингарчиликларнинг турли тақсимланиши ва ҳароратнинг ўзгарувчанлиги, мавсумларнинг силжиши.

Тадбирда Болгария, Португалия, Жанубий Африка ва Исроил, шунингдек, Жаҳон банки гуруҳи, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Сув ресруслари бўйича ҳалқаро котибияти ва Дунай дарёсининг сув тўплаш ҳудудидаги сув таъминоти компаниялари Халқаро ассоциацияси мутахассислари Марказий Осиёда шароитларида қўлланиши мумкин бўлган халқаро илғор тажрибаларни алмашиши кўзда тутилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг