Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Масжид очишга рухсатнома олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Масжид очишга рухсатнома олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг Фарғона вилояти Учкўприк тумани бўлими томонидан  терговга қадар текшириш ўтказилди.

Унда Фуқаро Дилшод.Р. фуқаро Алишер.Р.га ҳашар йўли билан обод этилган «Кўк тўнли ота» номли масжидни очилиши учун юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали рухсатнома олиб беришни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан 4500 АҚШ доллари ва 27 млн. сўм пулларни олиб, ўз эҳтиёжига сарфлаб юборганлиги аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар бермоқда. 

Яна бир ҳолатда фуқаро Дилшод.Р. фуқаро Мақсуд.Т.нинг фарзандини ички ишлар органларига ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан 1000 АҚШ долларини олиб, шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан, фуқаро Дилшод Р.га нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг