Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари ишдан кетди

Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари ишдан кетди

23 июль куни Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Гулноза Раҳимова ўз хоҳишига кўра лавозимидан озод этилган. МСКнинг навбатдаги мажлисида шу масала кўрилган.

Унинг ўрнига Маҳмуджон Истамов раис ўринбосари лавозимига сайланган. У бунгача Адлия вазирининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган.

Шунингдек, йиғилишда Сайлов кодекси қабул қилингани муносабати билан Марказий сайлов комиссиясининг бир қатор низом ва йўриқномалари ўз кучини йўқотган деб топилган. Уларнинг ўрнига 2 та янги низом тасдиқланган:

  • “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссияларининг фаолиятини ташкил қилиш тартиби тўғрисида”ги низом;
  • “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказувчи участка сайлов комиссияларининг фаолиятини ташкил қилиш тартиби тўғрисида”ги низом.

Эслатиб ўтиш керак, 2019 йил декабрь ойида Олий Мажлис, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига сайловлар бўлиб ўтади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг