Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Марказий Осиё мамлакатларидаги уй-жойлар нархлари солиштирилди

Марказий Осиё мамлакатларидаги уй-жойлар нархлари солиштирилди

Фото: «Rossaprimavera»

Тожикистон — МДҲдаги уй-жой энг арзон мамлакат, бу ҳақда «Rossaprimavera» мазкур республика статистика агентлиги 7 май куни тақдим этган маълумотларга асосланиб хабар берди.

Тожикистонда уй-жойнинг бир квадрат метри — $350-$500.

Уй-жойнинг бир квадрат метри Қирғизистон ва Ўзбекистонда — $500-800, Қозоғистонда — $1000, Туркманистонда — $1500, дейилади хабарда.

2022 йилнинг 1-чорагида Тожикистонда 250,4 минг кв. метр уй-жой қурилди, бу ўтган йилгига нисбатан 116,7 фоизни ташкил этади.

Ўтган йили Тожикистонда фойдаланишга топширилган уй-жойлар умумий майдони борасида ички рекорд ўрнатилганди — 1,4 млн квадрат метр.

Тожикистон аҳолисини уй-жой билан таъминлашда МДҲнинг бошқа мамлакатларидан ортда қолмоқда. Ҳолат мамлакат аҳолиси сони нисбатан тез ўсаётгани билан ҳам изоҳланади, мустақиллик йилларида Тожикистон аҳолиси 76,6 фоизга кўпайган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг