Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Марказий ҳарбий округ қўшинларига тўсатдан тревога сигнали берилди

Марказий ҳарбий округ қўшинларига тўсатдан тревога сигнали берилди

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги бошқарув аппарати ҳамда унга қарашли Самарқанд ва Жиззах гарнизонидаги ҳарбий қисмга тўсатдан тревога сигнали берилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар берди.

Мудофаа вазирининг ўринбосари – Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи раҳбарлигидаги инспекция текширувида дастлаб бўлинмаларнинг жанговар шайлиги кўрикдан ўтказилди. Жанговар тревога сигналига асосан бўлинмалар шахсий таркиби белгиланган вақт оралиғида шай ҳолатга келтирилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Кейинги босқичда округ бошқарув аппарати ва харбий кисм шахсий таркиби қарийб 200 км масофага, яъни Каттақўрғон дала-ўқув майдони томон марш юришди. Мазкур ҳаракат давомида 600 га яқин ҳарбий ва жанговар техникалар қатнашди.

Белгиланган масофага етиб келган ҳарбий хизматчилар томонидан дала-ўқув майдонида жойлашув ва ниқоблаш ишлари амалга оширилди. Мудофаа вазирлиги масъул офицерлари томонидан юрт ҳимоячиларининг ҳар бир ҳаракати жиддий синовдан ўтказилмоқда.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Барча шахсий таркибнинг жанговор ва маънавий-маърифий тайёргарлиги синовдан ўтказилгач ҳарбий қисмга муносиб баҳо берилади.

Эслатиб ўтамиз, Марказий ҳарбий округда ўтказилаётган инспекция текшируви 28 июнга қадар давом этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг