Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Марҳамат туманига янги ҳоким тайинланди

Марҳамат туманига янги ҳоким тайинланди

Андижон вилоятининг Марҳамат туманига янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилмоқда.

Унга кўра, шу вақтга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ишлаш шўъбаси бош инспектори лавозимида фаолият юритиб келган Бобурбек Юлдашев кечадан туманнинг янги раҳбари сифатида иш бошлади.

Аввалги ҳоким Шуҳрат Қамчиев  фаолиятида йўл қўйган жиддий камчиликлари учун Президент томонидан Андижонга ташрифи давомида лавозимидан озод этилган эди.

Ўттиз тўрт яшар Бобурбек Юлдашев Андижон шаҳрида туғилган. Меҳнат фаолиятини Андижон шаҳар статистика бўлимида бошлаб, сўнг вилоят статистика бошқармасида турли вазифаларда, шунингдек, Андижон вилоят ҳокимлиги ахборот-таҳлил гуруҳи 1-тоифали мутахассис,  ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари лавозимларида ишлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг