Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Маъмурий жавобгарлик: 1295 нафар шахс озод этилди, 4635 нафари эса...

Маъмурий жавобгарлик: 1295 нафар шахс озод этилди, 4635 нафари эса...

Фото: «Xabar.uz»

Фуқароларнинг давлат солиқ хизмати органларига ўзи ёки жамоатчиликнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан йўллаётган мурожаатлари жойларда йўл қўйилаётган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этишга хизмат қиляпти. Бу ҳақда Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармасининг Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими «Xabar.uz»га маълум қилди.

Тошкент шаҳар давлат солиқ хизмати органлари фуқароларнинг мурожаатлари асосида 2018 йилнинг 9 ойи давомида амалга оширган назорат тадбирлари натижасида 7615 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланди.

Ўтказилган профилактика ва тушунтириш ишлари натижасида тўғри хулоса чиқариб, ҳуқуқбузарлик оқибатларини бартараф этган ҳамда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар, шу жумладан, пенялар ва бошқа молиявий санкциялар тарзида давлатга етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қоплаган 1295 нафар тадбиркорлик субъектининг мансабдор шахслари ва якка тартибдаги тадбиркорлар маъмурий жавобгарликдан озод этилган.

Ва аксинча, амалдаги қонунчилик талабларини қўпол равишда бузиб, солиққа оид ҳуқуқбузарликлар содир этган 4635 нафар шахсга нисбатан 1758,0 миллион сўмлик маъмурий жарима қўлланилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг