Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мактаб таъмири учун пул йиғиш кўпаймоқда

Мактаб таъмири учун пул йиғиш кўпаймоқда

Халқ таълими вазирлигининг маълум қилишича, ўқув йилининг сўнгги кунларида ота-оналардан мактаб таъмири учун пул йиғилаётгани юзасидан кўплаб мурожаатлар келиб тушган.

Ўзбекистон президентнинг тегишли фармон ва қарорларида мактабларни янги ўқув йили ва куз-қиш мавсумига тайёрлаш, таъмирлаш ва инфратузилмасини яхшилашга маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари шахсан масъул экани белгилаб қўйилган.

Шу муносабат билан ХТВ умумий ўрта таълим олиш бепул эканлиги кафолатланганини инобатга олиб, мактаблардаги ҳар қандай мажбурий йиғимлар ноқонунийлигини айтган.

«Ҳурматли ота-оналар! Агар фарзандингиз таълим олаётган мактабда ноқонуний пул йиғимлари ташкил этилаётган бўлса, бу ҳақда Халқ таълими вазирлигининг 71 202-09-09 Ишонч телефон рақамига хабар беришингизни сўраймиз», дейилади баёнотда.

Айтилишича, мактабларга беғараз ҳомийлик қилиш истагида бўлган фуқаролар буни қонуний йўл билан, яъни ҳомийлик маблағларини мактабнинг ҳисоб рақамига ўтказган ҳолда расмийлаштиришлари мумкин. Ҳозирги кунда мактабларда Кузатув кенгашлари фаолият юритмоқда. Кузатув кенгашига ўқувчиларнинг ота-оналари, собиқ битирувчилар, ўқитувчи ва бошқалар сайланиши мумкин. Кузатув кенгаши аъзолари бюджетдан ажратилган ҳамда қўшимча ишлаб топилган маблағларни самарали ва мақсадли сарфланишини назорат қилиш ваколатига эга.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг