Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Яхши яшашга барча ҳақли»: кореяликлар сардобаликларга ёрдам бермоқда

«Яхши яшашга барча ҳақли»: кореяликлар сардобаликларга ёрдам бермоқда

Фото: Маҳалла вазирлиги

20 декабрь куни Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда Корея ҳамкорлик агентлиги (KOICA) ҳамкорлигида «Сирдарё вилоятидаги аҳолининг заиф қатламини қўллаб-қувватлаш дастури» лойиҳаси доирасида Оқолтин, Сардоба ва Мирзаобод туманларига пресс-тур уюштирилди.

«KOICA» соғлиқни сақлаш, таълим, ахборот технологиялари, коммунал хизматлар, қишлоқ ва сув хўжалиги, энергетика, транспорт ва бошқа йўналишлар бўйича доимий ҳамкорлик қилиб келмоқда. Корея халқаро ҳамкорлик агентлигининг Ўзбекистондаги офиси вакиллари томонидан «Сирдарё вилоятидаги аҳолининг заиф қатламини қўллаб-қувватлаш дастури» лойиҳасини ҳамкорликда амалга ошириш бўйича меморандум имзоланган.

Пресс-тур доирасида Оқолтин туманидаги «Шодлик», Сардоба туманидаги «Бирлик» маҳалла фуқаролар йиғини биноси ҳамда Мирзаобод туманидаги «Деҳқонобод» маҳалласи ҳудудида жойлашган Маданият маркази биносида ташкил этилган «Маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш масканлари» марказларининг очилиш маросимлари ўтказилди.

Тадбирларда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов, Корея Халқаро ҳамкорлик агентлиги директори Пак Сунжин, Сирдарё вилояти ҳокими Ғофур Мирзаев иштирок этди.

3 та ўқув маркази ҳудуддаги 200 нафарга яқин аёллар ва ёшларни бир вақтнинг ўзида пазандачилик, компьютер саводхонлиги мутахассисликлари бўйича профессионал ўқитиш ва бу орқали уларни маълум даромад манбалари билан таъминлаш, иқтисодий фаолликларини янада ошириш, аҳолининг таклифлари асосида кейинчалик қўшимча равишда хизмат кўрсатиш, тадбиркорлик йўналишлари бўйича махсус ўқув курсларини очиш кўзда тутилган. Шунингдек, Сардоба туманидаги «Маҳалла аҳолисини касб-ҳунарга ўқитиш маскани» қошида кутубхона ва аёлларга зарур маслаҳатлар берувчи алоҳида хизмат турлари ташкил этилган.

Маълумки, жорий йилнинг май ойида Сирдарё вилоятининг Сардоба сув омборида рўй берган техноген вазият туфайли ҳудуддаги Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларидаги бир қанча аҳоли пунктлари, ижтимоий соҳа объектлари, қишлоқ хўжалиги экинларига жиддий зарар етказган эди. Пак Сунжин хоним мазкур марказлар ҳақида фикр билдирар экан шундай деди: «Пандемия Жанубий Кореяга ҳам осон келмади. Мамлакатимиз тезкор чоралар кўрди. Бизда «Фақат биз яхши яшашимиз керак эмас. Бунга бошқалар ҳам ҳақли» тамойили асосида кўплаб давлатларга ёрдам дастури ишлаб чиқилди. Шуларнинг ичида энг катта ҳамкорларимиздан бири, шубҳасиз, Ўзбекистондир. Хабарим бор, шу йилнинг май ойида Сирдарё вилоятида Сардоба сув омборининг техноген фалокати ортида мамлакатингиз фуқаролари қаттиқ зарар кўрди. «KOICA» тамонидан қурилган мазкур ўқув-марказлари аҳолининг иқтисодий қуйи қатламига катта ёрдам бўлади деб ўйлайман».

 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг