Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Зангиотада «LUX MED» шифо маскани иш бошлади (видео)

Зангиотада «LUX MED» шифо маскани иш бошлади (видео)

Скриншот

Куни кеча Зангиота туманида «LUX MED» хусусий шифохонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда меҳнат фахрийлари, туман ҳокимлиги вакиллари, шифокор-ҳамкасблар иштирок эди.

Икки қаватли бинода 40 ўринли палаталар жойлашган. Шифо маскани беморларга кардиология, неврология, терапия, эндокринология йўналишда хизмат кўрсатади.

Сув билан даволашга катта эътибор берилган. Хусусан, 16 метрли сузиш ҳавзаси, сауна, турли сув бочкалари, фитованна, душ, инфрақизил сауна кабиналарида даволаш йўлга қўйилган. Айниқса, галакамера, яъни тузли кабина шамоллаши бор беморларга ниҳоятда фойдали.

Клиника қошида тор мутахассислар консултацияси ҳам йўлга қўйилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг