Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Кузнинг илк ҳафтасида момақалдироқ бўлиб, ёмғир ёғиши мумкин

Кузнинг илк ҳафтасида момақалдироқ бўлиб, ёмғир ёғиши мумкин

Фото:«Xabar.uz»

Республика Гидрометеорология маркази 2-5 сентябрь учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 2 ва 5 сентябрь кечаси 12-17, 3-4 сентябрда 15-20, 2-3 сентябрь кундузи 27-32, 4-5 сентябрда 23-28 бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 2-4 сентябрда 12-17, 5 сентябрда 8-13, кундузи 2 сентябрда 25-30 даража иссиқ, 3-5 сентябрда эса 20-25 даражагача пасаяди.

Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 2 ва 5 сентябрда 12-17, 3-4 сентябрда 15-20, кундузи 2-3 сентябрда 28-33 даража иссиқ бўлади. 4-5 сентябрда 23-28 даражагача пасаяди.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 2 ва 5 сентябрда 12-17, 3-4 сентябрда 15-20, кундузи 2-3 сентябрда 27-32, 4-5 сентябрда 23-28 бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 2 cентябрда 13-18, 3-5 сентябрда 15-20, кундузи 2-3 сентябрда 30-35, 4-5 сентябрда 28-33 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 2 сентябрда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин, момақалдироқ бўлади, 3-5 сентябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 2-3 сентябрда 13-18, 4-5 сентябрда 15-20, кундузи 2-3 сентябрда 25-30, 4-5 центябрда 23-28 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 2-3 сентябрда ёғингарчилик кутилмайди, 4-5 сентябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин, момақалдироқ бўлади. Ҳарорат кечаси 2 сентябрда 10-15, 3-5 сентябрда 8-13, кундузи 2-3 сентябрда 17-22, 4-5 сентябрда 15-20 даража иссиқ бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг