Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Кумушкон биринчи туристик қишлоққа айлантирилади

Кумушкон биринчи туристик қишлоққа айлантирилади

Фото: Миллий PR марказ

Сўнгги вақтларда юртимизда туристик қишлоқлар ташкил этиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти 2019 йилнинг 1 ва 3 июнь кунлари Тошкент вилоятига ташрифи давомида ҳам бунга доир қатор топшириқлар берган эди.

22 июнь куни ушбу топшириқлар ижросини таъминлаш юзасидан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси масъул ходимлари Тошкент вилояти Паркент тумани Кумушкон маҳалла фуқаролар йиғинига туристик қишлоқ ташкил этиш мақсадида хизмат сафари билан ташриф буюришди. Бу ҳақда қўмита ҳузуридаги Миллий PR маркази хабар берди.

Фото: Миллий PR марказ

Шу куни Кумушкон қишлоғида экоҳашар уюштирилди. Маҳаллий аҳоли қишлоқда олиб борилаётган ободонлаштириш ишларида фаол иштирок этишди. Тошкент вилоят туризмни ривожлантириш департмент раҳбарияти ва Қўмита ходимлари ҳам ўтказилаётган ҳашарга ўз ҳиссалари қўшиб, қишлоқ аҳолиси билан яқиндан суҳбат қуришди.

Қўмита ходимлари Кумушкон қишлоғи аҳолисини туризм фаолиятига кенг жалб этиш ҳамда сайёҳларга сифатли хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш юзасидан ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашишди.

Фото: Миллий PR марказ

Бундан ташқари, қўмита ходимлари қишлоқ ва унинг атрофларида туристик маршрутлар, «селфи объект»лар, шунингдек, янги туристик объектлар ташкил этиш мумкин бўлган ҳудудлар билан яқиндан танишишди.

Қишлоқ йўлларида пиёда сайр қилган Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси масъул ходимлари Кумушкон қишлоғи экотуризм ихлосмандлари учун ажойиб маскан эканлигини, сайёҳлар учун етарли қулайликлар яратилса, юртимизнинг биринчи туристик қишлоғига айланишини таъкидлаб ўтишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг